Якшанба оқшомида Миллатлар лигаси финалида Португалия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишади.
Ўйин куни испаниялик иқтидорли вингер Ламин Ямал ижтимоий тармоқда пост қолдирди. У рақибини финалда юқори савияда ўйнашга аҳд қилгани ҳақида огоҳлантирди.
“Шунинг учун туғилганман”, деб ёзган Ямал мухлисларга.













