Кириш Регистрация

FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон Шахмат Федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Янгиланган рейтингда кучли 100 талик рўйхатга 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер киришни уддалади.

Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси, норвегиялик Магнус Карлсен ҳамон рейтингда етакчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 2837 очко мавжуд. Иккинчи поғонадан Ҳикару Накамура (2804) жой олган бўлса, кучли учликка Эригаиси Аржун якун ясаган.  Май ойидаги рейтингда Нодирбек Абдусатторов ўз ўрни сақланиб қолмоқда. У 6-ўринда қайд этилган бўлиб, ҳисобидаги очколар сони 2767 баллни ташкил қилади.



Жавоҳир Синдоров янгиланган рейтингда 29-ўринни эгаллади. Унинг ҳисобида 2710 очко мавжуд.

Энг кучли шахматчилар қаторидан Рустам Қосимжонов ҳам жой олган. У 2675 очко билан 47-поғонани эгаллади. Шунингдек, Нодирбек Якуббоев 65-поғонадан (2659 очко), Шамсиддин Воҳидов эса 81-ўриндан (2644 очко) жой олди.

Ёшлар рейтингида эса Жавоҳир Синдоров 2710 очко билан кучли учликда қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:30, 09.06.2025.
Ўқилди: 2443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.