Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аҳмаджон Мусаев: «Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёрмиз»

Баҳо:
+1 | -

23 июнь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2013 баҳсларидаги юришини бошлайди. Якшанба куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланадиган ўйин арафасида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Янги Зеландияга қарши ўйин кечадиган стадионда расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишди.

Терма жамоа машғулотларини туркиялик, хорватиялик, уругвайлик журналистлар билан бир қаторда Ўзбекистон ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари «Crowne Plaza» меҳмонхонасидан 15 дақиқалик масофада жойлашган стадиондаги машғулотларни кўтаринки руҳда ўтказишди, жамоадаги жанговар тайёргарлик 45 дақиқалик машғулотлар вақтида ҳам жуда яхши сезилиб турди.

Машғулотлар якунига етгач, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ва терма жамоа сардори Владимир Козак иштирок этди.

«Жаҳон чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, бу ерда айнан энг кучли 24 терма йиғилган. Биз барча жамоаларни, жумладан, гуруҳимиздаги рақибларимизни ҳам ҳурмат қиламиз ва уларга қарши ўйинларимиз барча футбол мухлисларида илиқ таассурот қолдиради, деган умиддамиз. Янги Зеландия ёшлар терма жамоасини имкон қадар ўрганишга қадар қилдик. Бизда ушбу терма жамоанинг ЖЧ-2013 саралаш босқичидаги ўйинлари видеоёзувлари бор, бундан ташқари, сўнгги ўртоқлик учрашуви видеоёзувини ҳам оламиз. Умуман олганда, жамоамиз Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёр», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Владимир Козак жароҳати сабаб терма жамоанинг сўнгги – Испаниядаги ташкил этилган хориж йиғинини ўтказиб юборган эди. Бироқ футболчи айни дамда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёр. «Жароҳатим безовта қилаётгани йўқ. Бўлажак ўйинларга тайёрман. Ҳа, янги зеландиялик футболчилар бўйдор, кучли кўринади. Лекин рақибни кўриб ҳаяжонланадиган бўлсанг, футбол ўйнашнинг нима кераги бор?», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак.

«Бурса денгиз сатҳидан нисбатан баландроқ, учинчи ўйинимиз ўтадиган Анталья эса Бурсага нисбатан иссиқроқ. Лекин биз иқлим шароитларидан нолимоқчи эмасмиз. Чунки худди шу шароитдан нафақат биз, балки рақибларимиз ҳам тўп суришади. Тўғри, бу жиҳатлар ўйин суръатига бироз таъсир қилиши мумкин, бироқ биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози.

«Уругвай терма жамоа ҳам фақат илиқ фикларни билдиришим мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Жанубий Америка жамоалари ўйинчилари ўзининг юқори техник маҳорати билан ажралиб туради. Бироқ биз ҳам футбол ўйнашни биламиз», - деди Аҳмаджон Мусаев.

«Нафақат бизда, балки ҳар қандай ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг биринчи галдаги вазифаси – миллий терма жамоа учун ўйинчиларни тайёрлаб беришдан иборат. Ушбу мусобақадан кўзлаган бош мақсадимиз – миллий терма жамоага номзод футболчилар тажрибасини ошириш. Бундан ташқари, мусобақага доир ўз мақсадларимиз ҳам бор, шунингдек, ўз ўйинларимиз билан Ўзбекистон номини ва ўзбекистонлик футболчиларни дунёга танитишни ният қилганмиз», - деди ёшлар устози.

«Янги Зеландия билан учрашувда, ким ўйинга тайёр ҳолатда бўлса, ўша футболчи асосий таркибдан ўрин олади. Игорь Сергеев асосий таркибда тушадими-йўқми, буни эртага, таркиблар маълум бўлганидан сўнг кўриб, билиб оласишингиз мумкин. Ўйинда, агар тўпни биз назорат қилаётган бўлсак, албатта ҳужум қиламиз. Агар тўп рақибда бўлса, ҳимояланамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:54, 22.06.2013.
Ўқилди: 6327 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.