Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 31 ёшли Нурсултон Рўзибоев 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Рўзибоевнинг рақиби америкалик Брайан Баттле бўлади. 30 ёшли Баттле UFC’да 2021 йил 28 августдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ҳозиргача у промоушенда 7 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та NC (жанг ўтказилмаган) натижаларини қайд этган. У сўнгги жангини 2024 йил 7 декабрда Ренди Браунга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган.

Олдинроқ ОАВларда Нурсултон Рўзибоев UFC 319 доирасида полшалик Михал Олексейчукка қарши майдонга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо бу маълумот расмий тасдиқдан ўтмади.

Рўзибоев ҳозирга қадар фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, улардан 36 тасида ғалаба қозонган, 9 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган. Брайан Баттлега қарши баҳс Рўзибоевнинг UFC’даги олтинчи жангига айланади. Бунгача у ушбу промоушенда 5 маротаба октагонга кўтарилиб, 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, UFC 319 турнирининг асосий картида машҳур жангчилар Ҳамзат Чимаев ва Дрикус Дю Плесси октагонга чиқади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:24, 10.06.2025.
Ўқилди: 2521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6295]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5354]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2890]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2800]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2672]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2611]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2412]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2365]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2344]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2303]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик