Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жанубий Америка турнеси доирасидаги навбатдаги назорат учрашувида Чилига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида муҳим ғалабага эришди.

Ўйин юқори темпда бошланди ва дарҳақиқат, жамоамиз беллашувни фаол бошлади. Жамоамизнинг илк голи 10-дақиқада Садриддин Ҳасанов томонидан урилди — у рақиб дарвозабонини яккама-якка вазиятда доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Биринчи таймда бошқа гол қайд этилмади. Иккинчи бўлим аввалида мураббийларимиз Абдумўминов, Шукуруллаев ва Файзуллаев захирадан майдонга туширилди.

Бу ўзгаришлар ўз самарасини берди. 60-дақиқада майдонга иккинчи бўлимда тушган Азизбек Абдумўминов жамоамизнинг иккинчи голини киритди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

65-дақиқада яна бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди — жамоа тўрт нафар янги футболчи кучайтирилди. Аммо 72-дақиқада рақиб — Чили жамоаси сафида Максимо Эспинола аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

Охирги дақиқаларда ҳам икки томондан фаол ҳаракатлар кузатилган бўлса-да, яна гол урилмади. 90+6-дақиқада ҳакам учрашувни якунлади.

Уч кун аввал ўтказилган дастлабки ўйинда ўсмирларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

U-17 ўртоқлик ўйини. 2025 йил 13 июнь
Чили - Ўзбекистон - 1:2 (0:1)
Голлар: 10’ — Садриддин Ҳасанов, 60’ — Азизбек Абдумўминов, 72’ — Максимо Эспинола

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:52, 13.06.2025.
Ўқилди: 3769 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.