"ПСЖ" трансфер мақсадини аниқлаб олди. Transfer News Live нашрининг А Bola’га таяниб хабар беришича, Лига 1 гранди марказий ҳимоячи Усмон Диомандени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Парижликлар "Спортинг"нинг 22 ёшли футболчисини устувор мақсадлар қаторига киритган.
Қайд этилишича, "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Диомандени жуда юқори баҳоламоқда. Парижликлар ҳимоячи учун тахминан 45 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Амалдаги шартнома Усмон Диомандени "Спортинг" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради. Диоманде Лиссабон "шерлари" сафида 113 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













