Кириш Регистрация

Йил афсуси — “Реал Мадрид” Модричнинг ўрнини тўлдира олмади

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсумда ярим ҳимоядаги муаммолардан азият чекмоқда. Fichajes нашри хабарига кўра, жамоа ичида Лука Модрич билан хайрлашиш қарори хато бўлгани ҳақидаги фикрлар тобора кучаймоқда.

Хаби Алонсо бошқарувидаги “Реал Мадрид” ҳозирча ўйинни тўлиқ назорат қила олмаяпти. Жамоа тўпни ушлаб туриш, ҳужумларни изчил ташкил этиш ва ўйин ритмини бошқаришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу камчиликлар, айниқса, ярим ҳимояда яққол сезилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, “қироллик клуби” ҳозирда индивидуал маҳоратга, хусусан, Килиан Мбаппенинг ўйинига ортиқча таяниб қолган. Франциялик ҳужумчи муҳим голлар билан жамоани қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, бундай модел узоқ муддатда барқарор ечим сифатида баҳоланмаяпти. Мбаппе майдонга тушмаган учрашувларда эса жамоа аниқ ўйин режасисиз қолмоқда.

Шу билан бирга, “Реал Мадрид” ҳимояда ҳам муаммоларга дуч келмоқда. Чизиқлар ўртасидаги мувозанатнинг етишмаслиги сабабли ҳимоя тез-тез очиқ қолмоқда. Бу ҳолат марказий ярим ҳимоячилар на ҳимоявий, на ҳужумкор функцияларни тўлиқ бажара олаётгани билан изоҳланмоқда.

Бу пайтда ёзда клубни тарк этган Лука Модрич “Милан” сафида муваффақиятли мавсум ўтказмоқда. Хорватиялик ярим ҳимоячининг “Сан-Сиро”даги ўйинлари Италия клубининг А Серияда етакчи ўринлар учун курашида муҳим рол ўйнамоқда. “Милан” ҳозирда пешқадамдан атиги бир очко ортда бормоқда.

Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти ва мухлислар орасида Модрич билан шартномани узайтирмаслик қарори шошма-шошарлик билан қабул қилингани ҳақидаги фикрлар кучайиб бормоқда. “Реал” таркибни ёшартириш ва ярим ҳимояни янги футболчиларга топширишни режалаштирган эди, бироқ ҳозирча ҳеч ким хорватиялик футболчи бажарган ролни тўлиқ уддалай олмади.

Маълумот учун, 40 ёшли Модрич жорий мавсумда “Милан” сафида барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:22, 30.12.2025.
Ўқилди: 2107 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.