Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ювентус" ўз футболчисини "Милан"га қўйиб юбормади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясо ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши даргумон.

Футболчининг трансферига "Милан" қизиқиш билдирган, улар италиялик футболчини кетаётган Тео Эрнандесга ўринбосар сифатида кўришганди. Журналист Лука Маркеттига кўра, "кекса синьора" 25 ёшли футболчини "россонерилар" таклиф қилган нархда сотишни истисно қилган. Манбанинг таъкидлашича, туринликлар латерал билан хайрлашишдан манфаатдор эмас.

Андреа Камбьясонинг "Ювентус" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Қишда ҳимоячига "Манчестер Сити" даъвогарлик қилганди. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 50 млн еврони ташкил қилмоқда.

Киритилди: 11:41, 14.06.2025.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.