Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Акмал Рустамов: «Агар яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда эди, ғалаба биз томонда бўлиши аниқ эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз мураббийи Акмал Рустамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, тактик томондан бироз ўзгартириш қилишга ҳаракат қилдик. Болаларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун астойдил  ҳаракат қилишди. Таркибмизда беш-олти нафар йўқотиш бор эди. Шунга қарамай, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Агар яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда эди, ғалаба биз томонда бўлиши аниқ эди. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Насиб этса, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Биз ўйиннинг кўп вақтини ҳимояда ўтказган бўлсакда, бизда гол киритиш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Ҳужумчиларимизга бироз тажриба етишмади, деб ўйлайман. Яна бир бор футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ўйинга қўйилган вазифани юз фоизга уддалашди", — деди Акмал Рустамов.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 00:06, 15.06.2025.
Ўқилди: 780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик