Кириш Регистрация

Буффон Италия терма жамоасининг янги мураббийи ким бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Италия терма жамоаси делегацияси раҳбари Жанлуижи Буффон Женнаро Гаттузо билан терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланиш арафасида эканини маълум қилди.

"Гаттузо - Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи. Биз энг яхши қарорни қабул қилдик," - дея Буффоннинг сўзларини келтиради журналист Маттео Моретто.

47 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи июнь ойи бошида тарк этган "Ҳайдук" бўлган. Бунгача Гаттузо "Марсель", "Валенсия", "Наполи", "Милан", "Пиза", Грециянинг ОФИ, "Палермо" ва "Сьон" клубларига устозлик қилган.

Киритилди: 07:28, 15.06.2025.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.