Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мусиала Роналду ва Бэйлнинг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

15 июнь куни Мюнхеннинг "Бавария" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлади ва гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" жамоасига қарши 10:0 ҳисобида шоу уюштирди.

Учрашувнинг бош қаҳрамони Жамол Мусиала хет-трик қайд этди. Бу натижа нафақат учрашув безагига айланди, балки тарихга ҳам кирди: 22 ёшли ярим ҳимоячи турнирнинг янги формати жорий этилганидан кейин бир ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди.

Мусиалагача бундай ишни фақат икки футболчи - Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл уддалаган, уларнинг ҳар бири клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг эски форматида биттадан ҳет-трик қайд этган.

Киритилди: 11:42, 16.06.2025.
Ўқилди: 1227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик