"Атлетик" "Барселона"га ўтишга жиддий қизиқиш билдираётган вингери Нико Уильямснинг маошини оширишга тайёр.
El Chiringuito TV хабарига кўра, клуб футболчига бир мавсум учун 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Никонинг "Атлетик" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Уильямс 2024/25 йилги мавсумда 45 та ўйинда 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













