"Наполи" ҳужумчи Дарвин Нуньес учун "Ливерпуль"га трансфер таклифи билан чиқди. Яқинда клублар ўртасида биринчи тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилди. Журналист Алфредо Педулланинг маълум қилишича, неаполликлар 25 ёшли футболчи учун тахминан 43 млн евро таклиф қилишган. "Қизиллар" тахминан 49 млн евро ва бонуслар сўрамоқда.
Манбанинг таъкидлашича, "Наполи" бошқа клублардан рақобат бўлишидан қўрқиб, келишувни имкон қадар тезроқ ёпмоқчи. Ҳужумчига Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Уч йил олдин "Ливерпуль" Дарвин Нуньесни "Бенфика"дан 85 млн еврога сотиб олганди.













