Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

КЎЖЧ. 1-турда стадионларнинг мухлислар билан тўлиши 57 фоизга тенг бўлди

Баҳо:
+ | -

АҚШда ўтаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати катта кўламли ва баландпарвоз тарғиботга қарамасдан, ташвишли статистикага дуч келди. BBC хабар беришича, мусобақанинг биринчи тур учрашувлари стадионлар мухлислар билан ўртача тўлдирилиши бўйича кўрсаткич 56,8% ни ташкил қилди.

Турнирнинг 16 та старт учрашувидан фақат 8 тасида стадионларнинг ярмидан кўпроғи тўлган. Жами 979 373 томошабинга мўлжалланган тўққизта аренани 16 та ўйинда 556 369 киши ташриф буюрди — бу дегани, 400 мингдан зиёд ўриндиқлар бўш қолди.

Стадион тўлдирилиши бўйича энг яхши кўрсаткич Майамидаги «Реал» ва «Ал-Ҳилол» (1:1) ўртасидаги учрашувга тўғри келди — 62 415 томошабин, бу аренанинг 96% тўлишини англатади.

Энг кўп томошабин йиғилган ўйин эса Пасаденадаги «ПСЖ» — «Атлетико» (4:0) баҳси бўлди, ушбу ўйинни 80 619 киши стадиондан кузатди.

Шу билан бирга, айрим учрашувлар деярли томошабинсиз ўтди. Антирекорд «Ульсан Хёндэ» — «Мамелоди Сандаунз» ўйинига тўғри келди: Орландода ўтган баҳсга фақат 3 412 мухлис ташриф буюрди, бу стадион тўлишининг атиги 13,6% ни ташкил этди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 21:09, 20.06.2025.
Ўқилди: 1783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.