Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Челси" ҳужумчиси қизил карточка учун узр сўради

Баҳо:
+ | -2

"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Фламенго"га (1:3) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг четлатилгани учун узр сўради. Сенегаллик футболчи ўйиннинг 68-дақиқасида 1:2 ҳисоби пайтида қизил карточка олди.

"Мен клуб, ходимлар, жамоадошларим ва ўйинни томоша қилган барча мухлислардан узр сўрамоқчиман. Сизни қийин вазиятда қолдирдим. Яна қизил карточка, ростини айтсам, ўзимдан жаҳлим чиқяпти. Жамоага бундай вазиятларга тушмасликка ёрдам бериш учун ҳар куни астойдил ишлайман. Бу қандай содир бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Лекин шуниси аниқки, бу бехосдан бўлган. Шунчаки нотўғри кетган лаҳза. Ҳеч қандай баҳона йўқ. Мен бутун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Бу ҳақда ўйлаб кўраман, ўсаман ва менга ишонганларнинг барчаси учун кучлироқ бўлиб қайтаман. Кечирасиз. Кечирасиз. Кечирасиз," - деб ёзди Жексон ижтимоий тармоқда.

Киритилди: 07:56, 21.06.2025.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.