Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари ҳаводан узатилган тўпларни голга айлантиришда муаммоларга учрамоқда.
Marca хабарига кўра, клуб 2023/24 йилги мавсумда бош билан 20 та гол урган бўлса, бу кўрсаткич жорий мавсумда бор-йўғи 9 тани ташкил қилмоқда.
Клуб ёзда Хоселу типидаги баланд бўйли форвард олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.













