Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Ҳусанов қарийб уч ойдан буён илк бор "Манчестер Сити"да ўйнади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов узоқ вақтдан буён илк бор майдонга тушди.

21 ёшли футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Ал-Айн"га қарши ўйинда "шаҳарликлар"нинг асосий таркибидан жой олди. Ўзбекистон вакили 61-дақиқагача ўйнади ва сариқ карточка олишга улгурди, шундан сўнг у Оскар Бобб билан алмаштирилди. Бу вақтда инглиз гранди 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Шу кунгача Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида деярли уч ойдан буён ўйнамаётган эди. Марказий ҳимоячимизнинг аввалги ўйини 30 мартга тўғри келади - ўшанда Хосеп Гвардиола жамоаси Англия кубогида "Борнмут"ни мағлуб этганди (3:0).

Киритилди: 07:50, 23.06.2025.
Ўқилди: 3526 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.