Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Фати бўйича "Барселона" ва "Монако" ўртасидаги музокаралар ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати барибир "Монако"га ўтиши мумкин. Куни кеча муҳокамалар боши берк кўчага кириб қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Foot Mercato нашрининг янгиланган маълумотларига кўра, музокаралар яна давом этмоқда. Кўриниб турибдики, клублар ижара борасида келиша олади. Томонлар оптимистик кайфиятда, аммо баъзи тафсилотлар ҳали ҳал қилиниши керак.

"Барселона" Фати монегаскликлар сафида ижара асосида тўп тепгунча маошининг бир қисмини тўлаб туради. Лига 1 клуби яқин кунларда шартномани якунлашга умид қилмоқда.

Аввалроқ, "Монако" 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижарага олиши, "Барселона" эса ўз тарбияланувчисининг асосий трансфер ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 07:55, 23.06.2025.
Ўқилди: 1590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.