Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бразилияга йўл

Баҳо:
+ | -

Қуйидаги мақола, агар уни шундай аташ мумкин бўлса, сайтимиз ўқувчилари томонидан йўлланаётган мактублардан анча фарқ қилади. Муаллифнинг маълум қилишича, ўқиш даврларида "Лойиҳа дастурини ёзиш"("Project proposal writing") фанини ўтишган ва биз эълон қилган саволлардан учинчисига шу усулда жавоб беришга ҳаракат қилган, албатта ўзгартирилган ҳолда.

БРАЗИЛИЯГА ЙЎЛ

"Аввал улар сени инкор этишади,
кейин устингдан кулишади,
кейин сенга қарши курашишади,
сўнгра сен ғолиб бўласан."
Маҳатма Ганди.

Мақсад: Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олиш

Вазифалар:
1) Терма жамоа жаҳон чемпионати финал босқичига бориш учун зарур барча ташкилий масалаларни ҳал этиш
2) Миллий терма жамоага мос ўйинчилар танлаш
3) Терма жамоа аъзолари устида ишлаш

Тадбирлар:
1) Терма жамоа жаҳон чемпионати финал босқичига бориш учун зарур барча ташкилий масалаларни ҳал этиш

a) Терма жамоалар маркази фаолиятини қайта ташкил этиш
Бунда марказ аниқ бир вазифалар асосида иш олиб  бориши ва бу вазифаларни бажарилиши бўйича хисобот бериши (мониторинг асосида қисқа муддатли ва муайян вазифаларнинг бажарилиши асосида)

b) Миллий терма жамоа учун тажрибали ва етакчи мураббий тайинлаш
Ушбу ҳолатда икки вариант мавжуд бўлиб , биринчисида хорижлик муррабий олиб келиб, шу мураббий билан ўйинларни давом эттириш керак. Бунда мураббий танлашда терма жамоалар билан ишлаш тажрибаси мавжудлиги, футболчилар руҳиятини яхши тушуниш, ташкилотчилик, фаоллик каби хусусиятлар асос қилиб олиниши зарур. Иккинчи ҳолда мамлакатимиздаги мураббийлардан бирини тайинлаш мумкин. Бу ҳолда жамоа учун жисмоний ҳолат мураббийи ва терма жамоа менежери албатта чет эллик бўлиши лозим. Агар Миржалол Қосимов мураббийлик лавозимида қоладиган бўлса, у ҳолда уни “Бунёдкор” клуби мураббийлиги лавозимидан озод этиш керак.

с) Миллий терма жамоа фаолияти учун зарур шароитларга эга база яратиш
Бунда индивидуал футболчиларнинг ва умумий жамоанинг турли эҳтиёжлари ҳисобга олиниши лозим. Футболчиларнинг биргаликда машғулотлар олиб бориши, дам олиши, овкатланиши умуман олганда бирлик рухини шакллантиришга урғу бериш лозим. (Ушбу ўринда терма жамоамиз  формалари масаласини айтиб ўтиш лозим. Терма жамоамиз либоси қулай ва турли об-хаво шароитларига мос бўлиши таъминланиши зарур.)

d) Ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш
Бунда хар бир имкониятдан фойдаланиш лозим. Аввало бизнинг рақибларимиз (Иордания ва КОНМЕБОЛнинг 5-вакили) ўйини ва улар шароитига мос рақиблар топиш зарур. Бундай имкониятлар бўлмаганда хам бошқа кучсизроқ жамолар билан бўлса хам ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш лозим. Ноябрь ойи расмий учрашувларидан аввал бир неча терма жамоларни таклиф этиб мини-турнир ташкил этиш зарур.

2) Миллий терма жамоага мос ўйинчилар танлаш

a) Селекция билан шуғулланувчи масъуллар малакасини ошириш ва улар устидан назоратни кучайтириш
Бунда селекционерларда ўйинчиларни кузатиш ва улардаги кучли жиҳатларни ёки йўл қуйилган хатоларни илғай олиш каби хусусиятларни шакллантириш зарур. Сўнгра селекционерлар устидан назоратни кучайтириб уларни кенгроқ доирада (ёш, географик жиҳатдан) ишлашини ва кузатув натижаларини мунтазам равишда асосли далиллар билан тақдим этиб боришини таъминлаш лозим.

b) Терма жамоага номзод барча футболчиларнинг марказлашган базаси ва баҳолаш тизминини яратиш
Бунда мунтазам равишда (хар бир тур ўйинларидан сўнг ва умумий ойлик ) номзод футболчиларнинг ўтказган ўйинининг статистик таҳлили асосида базани янгилаб бориш ва баҳолаш ишларини олиб бориш. Ўйинчилар фаолиятини баҳолашда футболчининг барча хусусиятларига мос равишда баҳолаш қийматлари берилиши зарур. Масалан, хужумчилар: гол, голли пас, жарима майдончасида тўп билан ҳаракат қилиш; ярим ҳимоя: тўпли узатмалар сони, узатмаларнинг аниқлик даражаси, дриблинг, ҳимоячилар: тўғри танланган позиция, тўхтатиб қолинган ҳужум; дарвозабон: сейфлар, аниқ тўп етказишлар. Бундан ташқари хар бир футболчига умумий бўлган хусусиятлар ҳам ҳисоблаб борилиши зарур: тезлик, тезланиш, босиб ўтилган масофа, техник хатолар, руҳий холат ва ҳкз.

с) Миллий терма жамоанинг хар бир позицияси учун мос равишда камида иккита рақобатбардош ўйинчи бўлишига эришиш

3) Терма жамоа аъзолари устида ишлаш

a) Жисмоний ҳолат
- Ўйинчиларни 90 минут ўйин вақтига эмас, ундан кўпроқ 1 соат 20 минутлик ўйинлар асосида жисмоний чиниқишни шакллантириш.
- Прогрессив машқлар асосида юқори тезликдаги футболга эришиш. Бунда тезлик бўйича муайян лимит белгиланиб , машғулотлар ва машқлардаги футболчилар тезлиги ушбу лимитдан пасаймаслигини таъминлаш лозим.
- “Пик-тайм” тушунчасини киритиш. Бунда ўйин давомида (одатда ҳар бир таймда бир мартадан) мураббий ишорасига кўра бир  неча дақиқа давомида жисмоний, рухий холатни максимал имкониятлардан фойдаланилган ҳолда ўта юқори темпда ўйин намойиш этиш.
- Футболчиларнинг соғлом овқатланиши ва дам олиш ҳолатларига эътибор қаратиш лозим. Ўйинчиларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишини қатъий назорат қилиш ва аксинча ҳолатларда ўйинчиларга жиддий чоралар кўриш ва хаттоки миллий терма жамоа аъзолигидан махрум этиш.

b) Руҳий ҳолат

- Терма жамоа аъзоларининг тўлиқ психологик  портретини тузиш.
- Терма жамоа базасида доимий равишда фаолият юритувчи юқори малакали психолог мавжуд бўлиши зарур.
- Терма жамоа аъзолари руҳиятини кўтариш, ватанпарварлик ва ғолиблик ҳисларини шакллантириш бўйича ишлар олиб бориш. (Терма жамоа аъзолари ва мухлисларнинг турли қатлам вакиллари билан учрашувлар ўтказиш. Оммавий ахборот воситаларида ҳар бир терма жамоа аъзоларининг оиласи, ота-онаси билан учрашувлар ўтказиш)

с) Тактик ва техник ҳолат

- Мураббий ўйинннинг барча даври ва турли ҳисоблар ҳолати учун мос тактик тайёргарликга эга бўлиши лозим.
- “Пик-тайм” ҳолатини жорий этиш.
- Бош билан ўйнаш техника ва тактикасини яхшилаш. Иккинчи қаватдан ҳимоя ва ҳужумда самарали фойдаланишни ташкил этиш зарур.
- Тўпсиз харакатланиш ва қулай позицияларни эгаллаш бўйича тайёргарлик олиб бориш.
- Стандарт вазиятлардан фойдаланишда ноодатий вазиятларни яратиш бўйича тактик тайёргарлик олиб бориш ва стандарт вазиятлардан фойдаланишнинг умумий самарадорлигини ошириш.
- Уйин давомида қанотлар тезкор фаолиятига ва узун паслар асосида харакатланишга эътибор қаратиш лозим.
- Узоқдан дарвозага зарба бериш бўйича тайёргарликни кучайтириш ва ушбу зарбалар аниқлиги ва самарадорлигини ошириш.
- Миллий терма жамоа руҳиятига мос умумий стратегия ва тактикага эга бўлиш лозим.

Миллий терма жамоамизга омад тилаган ҳолда,
Зафар Баҳодиров.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:26, 25.06.2013.
Ўқилди: 9690 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.