Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЖЧ-U20даги илк ғалабамиздан фотогалерея

Баҳо:
+ | -

Янги Зеландияга қарши Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ғалабаси бўлди.

Ўзбекистон футболи тарихида биринчи бўлиб мамлакат ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этган. БААда бўлиб ўтган 2003 йилги кичик мундиалда Виктор Борисов ва германиялик мутахассис Юрген Гёде қўл остидаги ўзбекистонлик футболчилар Мали, Аргентина ва Испания ёшларига қарши баҳс олиб боришганди. Бахтга қарши, таркибнинг аксарият футболчилари Олий Лига клубларининг асосий таркиб футболчилари ҳисобланса-да, гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда аламли мағлубиятлар қайд этилган эди.

Орадан олти йил ўтиб, Аҳмаджон Убайдуллаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, Осиё вице-чемпиони сифатида, Мисрда ташкил этилган 2009 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон футболи тарихидаги жаҳон чемпионатларидаги илк очко қўлга киритилди (Ўзбекистон – Англия 1:1), бироқ бўлажак чемпион Гана (1:2) ва фаворитлардан бири сифатида эътироф этилган Уругвай (0:3) терма жамоаларига имконият бой берилди.

Шундай қилиб, Туркиядаги мусобақа арафасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатларида жами олтита ўйин ўтказган, фақат бир марта дуранг ўйнаб, қолган барча ўйинларда имкониятни бой берган, олти ўйиннинг бирортасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаган эди.

2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоалари тарихида жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабалар, ҳатто, йирик ҳисобдаги муваффақиятлар қайд этилган эди. Орадан икки йил ўтиб, таркибида Мексика қаҳрамонлари бўлган ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон футболи тарихидаги ўзининг илк ғалабасини тантана қилди.

Янги Зеландияга қарши ўйиндаги муваффақият бир неча жиҳатлари билан тарихда қолади:
- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатлари финал босқичида олти ўйиндан бери давом этаётган ғалабасиз сериясига чек қўйди ва дастлабки уч очкони қўлга киритди;
- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатлари финал босқичидаги иштироки тарихида илк бор ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди;
- Жаҳон чемпионатлари иштироки тарихида Янги Зеландия терма жамоаси ҳали бирор марта бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учрамаган эди.

Алоҳида қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2013нинг гуруҳ босқичи 1-турида рақиб дарвозаси томон зарбалар ва аниқ зарбалар бериш бўйича энг яхши натижани қайд этди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Янги Зеландияга қарши ўйин давомида Максим Крокомб дарвозаси томон 21 марта зарба йўллаган бўлса, шундан 14таси аниқ чиқди, учта зарба эса голга айланди. Бу борада кейинги ўринларда Франция (20 зарба, 12таси аниқ) ва Мексика (20 зарба, 10таси аниқ) ёшлари турибди. 1-турда энг кўп гол урган жамоа – Испания эса АҚШ дарвозаси томон 12 марта зарба берган, шундан 9таси аниқ чиққан, 4таси эса голга айланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тўпни назорат қилиб туриш бўйича ҳам энг яхши натижалардан бирини қайд этди. Умуман, 1-турда бу борадаги энг яхши кўрсаткич Жанубий Корея ёшларига тегишли бўлиб, Кубага қарши ўйинда шарқий осиёликларнинг тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринда 60 фоизлик кўрсаткич билан, Ўзбекистон билан бирга, Туркия ва Мексика ёшлар терма жамоалари бормоқда.

Қуйида эса Янги Зеландия – Ўзбекистон учрашувидан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати фотосуратчиси Ҳасан Пирмуҳамедов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:12, 25.06.2013.
Ўқилди: 6768 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.