Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Динамо» - «Бунёдкор» ўйинида стадионга кира олмаган мухлислар мурожаати бўйича «Динамо» ПФК баёноти

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-тури доирасида 23 июн, душанба кунги «Динамо» - «Бунёдкор» (0:3) ўйинида Самарқанддаги «Динамо» стадиони лиқ тўлгач, 2 мингдан ортиқ томошабин ўйингоҳ ташқарисида қолди, улар орасида чиптаси бор ўнлаб мухлислар ҳам бор эди.

"Ўйингача «Динамо» стадиони мухлислар билан деярли тўлгач, асосий кириш дарвозаси олдида юзлаб мухлислар тўпланиб қолди. Соат 19:45 атрофида оломон ўйингоҳга кириш илинжида тартибсизлик чиқарди ва жуда кўп чиптасиз мухлислар ҳам стадионга кириб кетиш ҳолати кузатилди. Шунингдек, аксарият ишқибозларнинг панжаралар устидан ва турли йўллар билан стадионга кириб олиши ҳолатлари қайд этилди. Бунинг оқибатида чиптаси бор бўлган ва ўйин бошланиши арафасида стадионга келган ўнлаб мухлислар ҳам стадионга кира олишмади. Сабаби стадион мухлислар билан лиқ тўлгач, тартибни сақлаш ходимлари ёрдамида хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйингоҳ дарвозалари тўлиқ ёпиб қўйилди. Танаффусда эса чиптаси бор аксарият мухлислар стадионга киритилди.

Шунга қарамай, аксарият мухлислар ижтимоий тармоқларда сотиб олинган чипта билан ҳам ўйинга кира олмаганликлари ҳақида мурожаатлар йўллашди. Ўша чипта билан 2 июль куни «Динамо» - «Нефтчи» учрашувига киришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, «Динамо» ПФК чипталар сотуви билан клуб эмас, «Динамо» стадиони маъмурияти шуғулланишини маълум қилади", - дейилади клуб баёнотида.

Манба: «Динамо» ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 18:02, 25.06.2025.
Ўқилди: 1849 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.