Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Рома” нега Шомуродовни сотмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Италиянинг “Рома” клуби УЕФА томонидан қўйилган молиявий талабларни бажариш учун 2025 йил 30 июнгача тахминан 10 миллион евро даромад топиши керак. Шу сабабли клуб айрим футболчиларни сотишни режалаштирмоқда.

Клуб таркибидаги бир нечта ўйинчилар — Миле Свилар, Коне ва Эван НъДика каби футболчиларни сотишни режалаштирмоқда. Гарчи раҳбарият бу борада аниқ қарор қилмаган бўлса-да, баъзи футболчиларнинг жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган.

Раҳбарият Элдор Шомуродов ва Леандро Паредеснинг келажаги юзасидан  музокара олиб бормоқда. Паредес собиқ клуби — “Бока Хуниорс”га қайтмоқчи эканлигини маълум қилган. Шомуродовга А Сериянинг бошқа жамоалари ҳамда Франция ва Туркия чемпионатларидан жиддий таклифлар бор.

Ўзбекистонлик ҳужумчи 2021 йилда “Рома”га 17,5 миллион евро эвазига келган. Клуб молиявий ҳисоботларида бу харажатни узоқ муддат давомида бўлиб тўлаши кўзда тутилган. Retesport нашрига кўра, римликлар “Женоа”га яна 3,5 миллион евро бериши керак.

Агар “Рома” Элдорни 8 миллион еврога сотадиган бўлса, 3,5 миллион евро Генуя клубига тўлайди ва тахминан 4,5 миллион евро фойда кўради.

Леандро Паредес 2023 йилда “Рома” билан икки йиллик шартнома имзолаган. 2024 йил 30 июндан сўнг у клуб балансида нол қийматга эга бўлади, яъни клуб учун харажат сифатида ҳисобланмайди. Агар у шу ойнинг охиригача 3,5 миллион еврога “Бока”га ўтса, “Рома” бу суммани тўлиқ даромад сифатида қўлга киритади.

Агар Шомуродов ва Паредес трансфер қилинса, “Рома” тахминан 6,5-7 миллион евро атрофида даромад олади. Бу ҳали УЕФА талаб қилган 10 миллион еврога етмайди, аммо клуб молиявий муаммоларни юмшатишда бу трансферлар муҳим рол ўйнайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:02, 27.06.2025.
Ўқилди: 4291 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.