Винисиус Жуниор "Ред Булл" билан баҳсда 1 та гол уриб, 1 та ассист берган ҳолда ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.
24 ёшли бразилиялик футболчи АҚШ клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган "Ред Булл Зальцбург"га (3:0) қарши ўйиннинг 40-дақиқасида илк голни киритди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Винисиус Федерико Вальвердега ассистентлик қилди.
Жамоанинг "Ал-Ҳилол" (0:0) ва "Пачука" (3:1) билан дастлабки икки ўйинида унинг ҳисобида гол ва голли узатма бўлмаган.













