"Интер" клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 гуруҳ босқичида тўпга эгалик қилиш бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди - "Урава Ред Даймондс"га қарши ўйинда (2:1) 80 фоиз тўп назорати, дея хабар бермоқда ФИФА.
"Манчестер Сити" "Ювентус"га қарши ўйинда (5:2) тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 74 фоизга етди.
Гуруҳ босқичидаги учта ўйин натижасига кўра, ўртача кўрсаткич "Бавария" ва "Манчестер Сити"да яхшироқ бўлди - 71 фоиз. "ПСЖ"да - 70 фоиз.













