"Милан" клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳужумчи Жоау Фелишга бағишланган пост эълон қилди. "Россонерилар" португалиялик футболчига ижара давридаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирди.
"Келажакда энг яхши тилаклар тилаймиз, Жоау! Раҳмат сенга," - дейилади "россонерилар" хабарида.
Жоау Феликс 2024/2025 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида "Милан" шарафини ҳимоя қилган. Португалиялик А Серия жамоаси сафида 21 та расмий ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган.













