"Интер Майами" бош мураббийи Хавьер Маскерано Лионель Мессининг ўйини ҳақида гапирди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган "Палмейрас"га (2:2) қарши баҳсда 38 ёшли форвард соғлиғидаги муаммоларга қарамай, ўйинни бошидан охиригача давом эттирди.
Флоридаликлар ғалабани сақлаб қололмади ва гуруҳда биринчи ўринни бразилияликларга бой берди, аммо плей-оффга йўл олди.
"Палмейрас" билан ўйинда Месси базўр тайёр бўлди, аммо бу унга ақл бовар қилмайдиган 95 дақиқа ўтказишга халақит бермади - у курашди, оҳанг берди, жамоани йўналтирди. Телевизорда бундай тафсилотларни кўрмайсиз, аммо бу жуда муҳим," - деди Маскерано матбуот анжуманида.













