"Фиорентина" "Артемио Франки" стадиони реконструкцияси муносабати билан Конференциялар лигаси 4-саралаш босқичи уй учрашуви ўтказиладиган жойни ўзгартиришни сўради, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, ўйин Режо-Эмилиядаги "Мапей" стадионида бўлиб ўтиши мумкин. У 21 ёки 28 август куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ "Фиорентина"га А Сериянинг 2025/26 йилги мавсумидаги дастлабки икки тур ўйинларини сафарда ўтказишга рухсат берилганди.













