Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сергей Лушан: «Кубок баҳслари доим ўзгача кечади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Хоразм» — «Навбаҳор» (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. «Лочинлар» устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Жуда асабий учрашув гувоҳига айландик. Биринчи бўлим биз учун унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин эса ўйин услубимизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳар тўртинчи кун майдонга тушиш оғир бўляпти. Кубок баҳслари доим ўзгача кечади. Бунда футболчиларга алоҳида мотивация керак.

Ёшларни синаб кўряпмиз, улар ҳам ўзларини кўрсатишга интилишяпти. Баъзан имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Яна уч кундан сўнг биринчи давранинг охирги баҳсини ўтказамиз. Энди «Пахтакор» билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— «Хоразм»дан шундай қаршилик кутганмидингиз?

— Бугун рақиб мезбон мақомида тўп тепди ва бу доим устунлик беради. «Хоразм» менда илиқ тассурот қолдирди, улар футбол ўйнашга ҳаракат қилишди. Фақат рақиб жамоа вазиятлардан фойдалана олмади, биз эса учта гол уришга эришдик. Натижада ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқдик.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:10, 03.07.2025.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.