«Олимпик» жамоаси бош мураббийи Мирко Еличич итеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Пролигада иштирок этаётган «Олимпик» клуби дастлабки 10 та турдан сўнг 6 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Клуб натижалари қониқарсиз бўлгани сабабли ҳам австралиялик мураббий билан келишув бекор қилинди.













