Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Мареска янги футболчига навбатдаги ўйинда имкон бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска янги футболчиси Жоао Педронинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги "Палмейрас"га қарши ўйинда иштирок этадими, деган саволга жавоб берди.

"У таътилда эди, шунинг учун у якка тартибда ишлаган бўлса ҳам, бу жамоа билан ишлашдан фарқ қилади. У ҳозир биз билан эканлигидан жуда хурсандмиз. Эртага у бизга керакми ёки йўқлигини кўрамиз. Агар унга ўйинга вақт бериш имконияти бўлса, у маълум дақиқаларда ўйнайди", деди Мареска.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финали доирасидаги “Челси” – “Палмейрас” учрашуви 5 июль, шанба куни Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" "Брайтон"дан 23 ёшли Жоао Педрони деярли 70 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Киритилди: 16:15, 04.07.2025.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5559]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4603]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3430]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3218]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3082]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3022]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2869]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2554]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2427]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик