Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Миш-мишлар ёлғон: Месси Саудия клубига ўтмайди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча матбуотда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, аргентиналик юлдуз Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган лигага бормайди. Бу ҳақда таниқли журналист, Мессининг биографи Гильям Балаге ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Балаге Месси ва "Ал-Аҳли" ҳақидаги маълумотларни фейк деб атади. Журналистнинг таъкидлашича, 38 ёшли футболчи Саудия Арабистони клублари билан алоқада бўлмаган. Балагенинг таъкидлашича, Месси "Интер Майами" билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Шунингдек, Балагенинг айтишича, Месси МЛС клуби билан шартномасини узайтиради ва келаси ёзда Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Лео Мессининг "Интер Майами" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 16:34, 08.07.2025.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик