Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Челси" икки футболчисини француз клубига ижарага беради

Баҳо:
+ | -

"Челси" икки ёш футболчисини "Страсбург"га ижарага беради.

19 ёшли дарвозабон Майк Пендерснинг трансфери якунланди ва тез орада расман эълон қилинади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Томонлар келаси мавсум учун ижара шартномаси бўйича келишувга эришган, "Челси" Пендерсни келажакдаги асосий истеъдодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, "Страсбург" 18 ёшли ярим ҳимоячи Кендри Паесни ҳам Пендерси трансферидан кейин лондонликлардан ижарага олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда келишув тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Страсбург" ҳам "Челси" каби BlueCo гуруҳига тегишли.

Пендерс ўтган мавсумни "Генк"да ижарада ўтказган, дарвозабон Бельгия чемпионатида 21 та ўйинда майдонга тушган.

Паес ўтган йилни Эквадорнинг "Индепендьенте" клубида ўтказди.

Киритилди: 16:30, 16.07.2025.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик