Ҳужумчи Брайан Мбеумо иштирокидаги трансфер достони якунига етмоқда. The Athletic хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 25 ёшли футболчининг трансфери борасида "Брентфорд" билан келишиб олган.
Мбемо учун "Манчестер Юнайтед" 65 миллион фунт (тахминан 75 миллион евро) тўлайди. Яна 6 миллион фунт (тахминан 7 миллион евро) бонус сифатида битимга киритилади. "Қизил иблислар" трансферни тўртта тўлов билан тўлайди.
Қайд этилишича, Брайан Мбеумо фақат "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истаган. Ўтган мавсумда 42 та ўйинда форвард 20 та гол урди ва шерикларига 9 та голли узатмани амалга оширди.













