Охирги йилларда олий лигада энг кескин қарама-қаршиликлардан бирига айланган дерби бу сафар "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мурод Исмоилов ёшлар терма жамоаси сафида Туркияда ўтаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган футболчилар хизматидан фойдаланмайди. Шунингдек, Ойбек Қиличев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Ушбу мушкул вазиятдан "шерлар" муносиб чиқиб кетишади деб умид қиламиз. Рақиблар сафида эса бундай йўқотишлар мавжуд эмас.
Ҳозиргача олий лигада жамоалар 12 бор тўқнаш келишган. 8 учрашув дуранг билан якунланган, 4 баҳсда "Бунёдкор" зафар қучган. Рақиблар 12 тўп киритишган, биз эса 7 бор. Ўтган йили меҳмонда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган жамоамиз ўз майдонида 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан. Бу сафар илқ ғалабага эришиш учун футболчилар астойдил ҳаракат қилиб кўришади.
Ёшлар таркиблари ўйини шанба, 29 июнь куни соат 18:00да, асосий таркиблар учрашуви эса якшанба, 30 июнь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталарни ишқибозлар стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин. Ушбу муҳим беллашувда "Пахтакор"ни қўллаб, руҳий мадад бериб туриш учун барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Сизнинг кўмагингиз футболчиларга катта ёрдам бериши мумкин. Кескин кечиши кутилаётган учрашувда севимли жамоангизни қўллаб туринг! Умид қиламизки, ўша куни жамоамиз сизлар билан бирга ғалабани нишонлайди. Олға, "Пахтакор"!
«ПАХТАКОР» – «БУНЁДКОР»
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэл Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).