Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Интер" спорт директори Лукман бўйича музокаралар ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби спорт директори Пьеро Аузилио клубнинг "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман трансферини амалга ошириш ниятида эканини тасдиқлади.

Музокаралар олиб борилмоқда. Италия ОАВ маълумотларига кўра, "нерадзуррилар" яқин вақт ичида келишувни ёпишга умид қилмоқда.

"Биз Лукманга таклиф билан чиқдик, бу футболчи бизга ёқади. "Аталанта" билан муносабатларимиз яхши, аммо узоқ давом этадиган музокараларга кирмаймиз," - дея Аузилонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Адемола Лукманнинг Transfermarkt талқини бўйича нархи 60 млн еврога тенг. "Интер" 27 ёшли нигериялик футболчининг трансфери учун бонуслар билан бирга 50 млн евро атрофида пул тўлаши кутилмоқда.

Киритилди: 12:17, 19.07.2025.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.