Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Манчестер Юнайтед" "ПСЖ" ҳужумчиси учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоани кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда. Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра "қизил иблислар" "ПСЖ" ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани учун курашга киришди. 26 ёшли французни Премьер-лиганинг яна бир номдор клуби - Чемпионлар лигасида ҳаракат қиладиган "Ньюкасл" ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

Коло-Муанига яна "Ювентус" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Рандаль ижара асосида Турин клубида ўйнаган ва "кекса синьора" ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда. Коло-Муани "Юве" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган.

Transfermarkt портали Рандаль Коло-Муанини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:16, 19.07.2025.
Ўқилди: 2226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.