Кириш Регистрация

ЎзПФЛ "Навбаҳор" клубининг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши юзасидан ўз хавотирини билдирди

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди. 30 июль санаси тугаши билан Лига мусобақаларида иштирок этаётган клублар учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тизими ёпилади.

Айни вақтда барча клублар Лига билан ўзаро шартномаларни мувофиқлаштириш устида иш олиб бормоқда. "Навбаҳор" клуби эса нафақат мазкур масала юзасидан кечикмоқда. Балки икки катта муаммо қаршисида турибди.

Биринчидан, "Навбаҳор" янги футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Боиси, ФИФА Гиорги Никабадзе даъвосини қаноатлантирган бўлиб, клуб ўз собиқ футболчиси олдидаги қарздорлигини бартараф қилмагунга қадар, "Навбаҳор" учун трансфер тақиқини жорий қилган.

Иккинчидан, "Навбаҳор" шу йилги қишки трансфер ойнаси давомида собиқ футболчилари Жамшид Искандеров, Фаррух Сайфиев, Жамшид Болтабоев олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ва даъвогар футболчилар "Навбаҳор" билан келишиб, қарздорлик босқичма-босқич бартараф қилинишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. ЎФУнинг 19 июль куни Лига ҳамда ЎФА тегишли қўмитасига ёзган хатида "Навбаҳор" келишувларга амал қилмагани кўрсатиб ўтилган. Бу каби ҳолат қайта-қайта такрорланаётганидан келиб чиқиб, Уюшма эндиликда фақатгина тақиқ билан чекланиб қолмай, ФИФА низомлари асосида "Навбаҳор" клубидан 6 очко олиб ташлаш даъвосини илгари сурган.

Лигага маълум бўлишича, "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси давомида бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олган. Бироқ уларни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирча очиқ турибди. Олдиндаги 9 кун давомида клуб аввалига ФИФА қўйган тақиқни олиб ташлаши, кейинчалик ЎФУ билан келишув шартларини бажариши, шунингдек, Лига олдидаги мажбуриятларига эътибор қаратиши лозим.

Маълумот учун, 26-27 июл саналари иш кунлари ҳисобланмайди. Шундан келиб чиқилса, "Навбаҳор" 7 иш куни ичида вазиятдан чиқиб кетиши талаб этилади.

"Навбаҳор" қайд этаётган натижалар, жорий мавсум клуб намойиш этаётган ўйинлар ва клуб олиб бораётган сиёсат йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлигини қайд этган ҳолда, юқоридаги кўрсатилган масалалар бир неча кун давомида ижобий ҳал этилишига умид билдирамиз" - дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Киритилди: 17:43, 21.07.2025.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [10959]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5860]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4600]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4245]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3986]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3196]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3071]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2185]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2100]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2050]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.