Тожикистонда ёзги йиғинни ўтказаётган "Андижон" бугун иккинчи назорат учрашувини ўтказади.
Рақиб Тожикистон олий лигаси иштирокчиси – "Истаравшан" жамоасидир.
Мазкур клуб чемпионатда 12 очко билан 12 иштирокчи орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. "Истаравшан"га Шуҳрат Шамсиев бош мураббийлик қилиб келмоқда.
"Андижон" жамоасининг бугунги учрашуви "Истаравшан Арена" стадионида кечки маҳал - соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких жамоаси Тожикистонда ўтказаётган ёзги йиғинидаги илк назорат ўйинини "Эсхата"га қарши ўтказиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.













