Тожикистонда Суперлига иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттираётган "Андижон" бугун "Истравшан"га қарши назорат ўйинини ўтказди ва 3:2 ҳисобида камбэк амалга оширди.
Дастлаб биринчи бўлимда тожикистонликлар 2 та гол уриб, ишончли ҳисобда олдинга чиқиб олган эди.
Андижонликлар иккинчи бўлимда Ислом Маматказин ва Отабек Жўрақўзиевнинг дубли эвазига иродали ғалабани нишонлади.













