Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Тен Хаг Жаканинг "Байер"дан кетишини истисно қилди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа ярим ҳимоячисининг Англия "Сандерленд" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида Гранит Жака манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Хосе Ногеранинг баёнотига муносабат билдирди.

"Доришунослар" устози клуб футболчи ҳақидаги миш-мишлар ва унинг вакилларининг сўзларига қарамай, футболчи билан хайрлашмоқчи эмаслигини таъкидлади.

"Агентлар ҳамма нарсани гапиришлари мумкин. Аммо ҳақиқат шундай: биз аллақачон учта асосий ўйинчини қўйиб юбордик. Яна бир йўқотиш жамоанинг тузилиши ва фалсафасини бузади. Биз бунга йўл қўймаймиз," - дея тен Хагнинг сўзларини келтиради Bild.

ОАВ маълумотларига кўра, "Сандерленд" таркибни қайта қуриш фонида Жакага қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи бу борада расмий баёнот бермаган.

Киритилди: 08:46, 23.07.2025.
Ўқилди: 1707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик