Науэль Молина "Ювентус"га ўтиши мумкин.
Турин клуби "Атлетико" билан 27 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича музокараларни бошлади, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport. "Бьянконерилар" бош директори Дамьен Камолли Игор Тудор даврида 3-4-2-1 схемасида ўйнай оладиган футболчи қидирмоқда.
Мадридликлар аргентиналик футболчи учун 25-30 миллион евро талаб қилишди - бу италияликлар учун жуда катта сумма. "Ювентус" нархни пасайтиришга ёки битимни сотиб олиш имконияти билан ижара форматида расмийлаштиришга умид қилмоқда.
Бундан ташқари, туринликлар ўз ўйинчиларидан бирини - масалан, Душан Влахович, Николас Гонсалес ёки Уэстон Маккенни каби футболчиларни трансферга қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундай вариант "Атлетико" учун унчалик қизиқ эмас, деб ҳисобланмоқда.
Молина ўтган мавсум Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.













