Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Жамшид Искандаров оёғига гипс қўйилди

Баҳо:
+ | -

29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ва Уругвай ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

4:0 ҳисобида Уругвай терма жамоаси ғалабаси билан якунига етган учрашувнинг 32-дақиқасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчи ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тўп учун кураш вақтида рақиб футболчиси билан тўқнашиб, жароҳат олди. Майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган футболчи ўрнини 34-дақиқада ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов эгаллади.

Учрашув якунига етгач, Анталиядаги маҳаллий шифохоналардан бирида «Пахтакор» вакилининг ўнг оёғига гипс қўйилди. Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси шифокори Владимир Пелипейконинг сўзларига кўра, Искандеров икки ҳафтадан сўнг машғулотларда тўлақонли иштирок этиши мумкин бўлади.

Жамшид Искандеров Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасининг энг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Жумладан, U-20 ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи доирасида Хорватияга қарши кечган ўйинда ўзбекистонлик футболчилар айнан Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди.

Уругвайга қарши ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев таркибда Искандеров ўрнини тўлдира оладиган футболчилар борлигини таъкидлаган эди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 05:45, 30.06.2013.
Ўқилди: 9147 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5521]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5082]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4127]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3435]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3053]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3007]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2542]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2470]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2467]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик