Кириш Регистрация

Грилиш "Наполи"ни қизиқтириб қолди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоасининг 29 ёшли вингери Жек Грилиш "Наполи" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Грилиш дам олиш учун Неаполга келган, бироқ шу билан бирга у Италиянинг амалдаги чемпиони қизиқиш билдираётган футболчилар қаторида.

"Наполи" Грилишдан ташқари бошқа футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда - улар орасида "Болонья"дан Дан Ндойе (унинг учун 9 миллион таклиф қилган) ва "Ливерпуль"дан Федерико Кьеза (уни ҳам "Рома" нишонга олган) бор.

Ўтган мавсумда Грилиш клуб миқёсида 32 та ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 05:52, 24.07.2025.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик