Кириш Регистрация

Экитике тарихдаги энг қиммат французлар рейтингига кирди

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни "Ливерпуль" ҳужумчи Уго Экитикени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 23 ёшли футболчи Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан кўчиб ўтди, трансфер қиймати тахминан 90 млн еврони ташкил этди, бонуслар билан ҳисоблаганда эса 95 млн еврога етиши мумкин.

Экитике футбол тарихидаги олтинчи энг қиммат франциялик бўлди, деб хабар беради Actu Foot. Фақат Килиан Мбаппе ("ПСЖ", 180 млн), Усмон Дембеле ("Барселона", 135 млн), Антуан Гризманн ("Барселона", 120 млн), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед", 105 млн) ва Рандал Коло-Муани ("ПСЖ", 95 млн) учун кўпроқ пул тўланган.

Мерсисайдликларнинг янги аъзоси трансферлари харидорларга 80 млн еврога тушган Уэсли Фофана, Орельен Тчуамени ва Люка Эрнандесни рейтингда ортда қолдирди, бир вақтлар "Реал" томонидан 77,5 млн еврога сотиб олинган Зинедин Зидан ҳам ортда қолди.

Киритилди: 11:20, 24.07.2025.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.