Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

"Фиорентина" "Ал-Аҳли" етакчисини жамоага таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби марказий ярим ҳимоячиси Франк Кесси яна Италиянинг "Фиорентина" клубининг трансфер мақсадлари қаторидан жой олди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг сайти хабар бермоқда.

Аввалроқ ўша манба флоренцияликлар катта харажатлар туфайли ивуарликни сотиб олмайди, деб хабар берган эди, аммо энди вазият ўзгармоқда. Клуб вакиллари тез орада харид қилиш имконияти ҳақида сўров юбориши керак бўлади. Шунингдек, улар футболчини ўз сафига ўтишга кўндириш учун яхшилаб ҳаракат қилишлари кераклиги таъкидланган.

Ўтган мавсумда 28 ёшли Кесси клуб миқёсида 44 та ўйинда 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг бозор қиймати 14 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:10, 25.07.2025.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик