Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

"Галатасарой" бош мураббийи клуб қандай қилиб Осимхенни ўз сафида сақлаб қола олганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" бош мураббийи Окан Буруқ тез орада "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен билан шартнома имзоланиши ҳақида гапирди.

Туркия клуби неаполликлар билан трансфер шартларини келишиб олди, келишув тез орада амалга ошиши кутилмоқда. Ҳужумчининг ўзи анча олдин "Галатасарой"га ўтишга қарор қилган, шунинг учун Саудия Арабистонидан келган ўта фойдали таклифни рад этган.

"Биз тез орада Осимхен билан шартнома имзолашни якунлаймиз. Мухлисларимиз унга шу пайтгача ҳеч қаерда кўрмаган муҳаббатни ҳадъя этишди. Шунинг учун ҳам мен уни сақлаб қолишимизга ишонгандим. Клуб президентидан тортиб ҳамма катта куч сарфлади, аммо мухлислар энг муҳим ролни ўйнади - улар Викторни ўзгача ҳис қилишга мажбур қилишди. Мауро Икарди билан ҳам шундай бўлганди," - дея Бурукнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Осимхен ўтган мавсум "Галатасарой" сафида ижара асосида тўп тепган эди.

Киритилди: 13:20, 26.07.2025.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик