Афинада Исроил терма жамоаси мураббийига маънавий ҳужум уюштирилди.
Бен Шимон Конференциялар лигаси ўйинини томоша қилиш учун Греция пойтахтига учиб кетди, унда Грециянинг АEК жамоаси Исроилнинг "Хапоэль Беер-Шива" клубини қабул қилди.
Аммо ўйин олдидан у ёқимсиз вазиятга тушиб қолди - уни яҳудийларга ҳақорат ва Фаластинга эркинлик бериш кераклиги ҳақидаги ҳайқириқлар қуршаб олди.













