Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальоснинг жамоадан кетиш имкониятини жуда паст баҳоламоқда.
Marca нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" 28 ёшли испаниялик учун сўраётган 20-25 миллион евро нархи тўлашга тайёр клублар йўқ.
"Бетис" Себальосни қайтармоқчи эди, аммо мадридликларнинг талаби туфайли фикридан қайтди.
Данининг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2027 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.













