Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Осимхеннинг "Галатасарой"даги маоши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" ҳужумчи Виктор Осимхенни "Наполи"дан сотиб олганини эълон қилди. Турк гранди 26 ёшли нигериялик футболчини расман ўз сафига қўшиб олди, битим қиймати клуб учун рекорд даражадаги 75 млн еврони ташкил этди. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, футболчи "Галатасарой"да йилига 18 млн евро маош олади. Манбанинг қайд этишича, "Наполи" форварднинг келгусидаги қайта сотуви суммасининг 10 фоизини ҳам қўлга киритади.

Виктор Осимхен ўтган мавсумда истанбулликлар сафида ижара асосида тўп тепган эди. У "Наполи"га 2020 йилда Франциянинг "Лилль" клубидан кўчиб ўтган.

"Галатасарой" ўтган мавсум якунларига кўра Туркия чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат кубогини қўлга киритди. Осимхен жамоа сафида 41 та ўйинда 37 та гол урган.

Киритилди: 05:38, 31.07.2025.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик