"Интер" 2024/25 йилги мавсумда А Серия клублари орасида телевизион ҳуқуқларни тақдим этишдан тушган даромадлар бўйича етакчига айланди, дея хабар бермоқда Gazzetta dello Sport.
Милан клуби телеҳуқуқдан 81,6 миллион евро, "Наполи" - 67,8 миллион евро, "Ювентус" - 67,7 миллион евро, "Милан" - 67,3 миллион евро, "Рома" - 61,2 миллион евро олган.
2024/25 йилги мавсум якунларига кўра, А Серияда "Наполи" ғалаба қозонди, "Интер" иккинчи, "Аталанта" эса учинчи ўринни эгаллади.













